Содержание
- 1 Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
- 2 АЛИМЕНТ ТЎҒРИСИДА 4 САВОЛГА-ЖАВОБ
- 3 Минимальная сумма алиментов в узбекистане
- 4 У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув
- 5 Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради
- 6 Узбекистан оилавий кодекс ажралиш ва алименты
- 7 СВЫШЕ 1,8 ТЫСЯЧ УГОЛОВНЫХ ДЕЛ О НЕУПЛАТЕ АЛИМЕНТОВ ОТКРЫТО В УЗБЕКИСТАНЕ
- 8 Хеч каерда ишламайман, канча алимент тулайман?
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ
|
1. /++++ Шорахмедов.doc | Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шо-акбар шорахметов фуқаролик ишларини судда кўришга оид процессуал ҳужжат намуналарига шарҳ |
Никоҳдан суд тартибида ажратиш ҳақида
Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани судига
Даъвогар: Ёқубжон Мирзамаҳмудович Раҳмонов-1950 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Оқдарё кўча-сининг 2-тор кўчаси, 2-уйда яшайди.
Жавобгар: Адолат Абдувалиевна Раҳмонова–1952 йил-да туғилган, шу манзилда яшайди.
ДАЪВО АРИЗА
(Никоҳнидан ажратиш тўғрисида)
Мен Адолат Раҳмонова билан 1984 йил 10 мартда Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани «Бахт уйи»да 210-рақамли никоҳни қайд этти-риб, турмуш қурганмиз. У билан бирга яшаган давримизда-1985 йил 19 мартда Умида, 1988 йил 7 январда Муножат, 1989 йил 10 сентябр-да Марғуба исмли қизларимиз туғилди. 7 йил бирга яшаган давримиз фақат жанжал билан ўтди. Биттагина онам борлар, шу кишини чи-қиштирмайди, уйнинг тозалигига қарамайди. Оиладаги камчиликка кўника олмайди, у йўқ, бу йўқ деб жанжал қилгани қилган. Ишхо-намда бериб турадиган танқис озиқ-овқат молларини ҳар ой озми-кўпми олиб турибман. Менинг кийимларимни 70 ёшдан ошган онам, келинойиларим ёки жиянларим ювишади. Вақти келса, ҳовли ҳам супурилмайди. Ишдан келишимга жанжал тайёрлаб туради. Мен шу пайтгача жондан азиз фарзандларим учун яшадим. Унинг гапига кирсам, онамдан воз кечишим керак экан. Қайси фарзанд ўз онасидан воз кечади?
Менга ҳам фарзандларим ширин, мен ҳам уларнинг келажагини ўйлайман. Лекин бу вазиятда яшай олмайман. Қилдан қийиқ ахтариб, ойисиникига 1-2 ойга кетиб қоларди. Бир кетганда, 4 ойга кетди ва ўз ихтиёри билан ажралиш учун судга ариза берди, сўнг яна ўзи ариза-сини қайтариб олди. Ҳар ҳафтада 2-3 марта онасиникига ёки опаси-никига кетиб қоладиган бўлди. Бизнинг оиламизни бузаётган опаси эканлигини ўзи айтган ва у билан ҳам жанжаллашиб қолганмиз, чун-ки у ўзидан катта опасининг ҳаётини ҳам бузмоқчи бўлган.
Охирги икки ой ичида ҳеч нарсага қарамай қўйди, на уй-жойга, на идиш-товоққа, умуман ҳеч нарсага. Фарзандларимга қонун бўйича нафақа тўлашга ва моддий ёрдам беришга розиман. Мол-мулкка нисбатан низоли ишимиз йўқ. Юқоридагиларни ҳисобга олиб ҳамда Оила кодексининг 37-40-моддаларига асосланиб,
Жавобгар Адолат Раҳмонова билан ўртамизда Тошкент шаҳар, Ҳамза туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораси томонидан тузилиб, 1994 йил 10 мартдаги 210-рақамли берилган гувоҳномада қайд қилинган никоҳ бекор қилишни

Илова: 1. Никоҳ гувоҳномаси;
2. Болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
3. Маҳалла қўмитасида аризанинг муҳокама қилингани ҳақидаги қайднома;
4. Маошим ҳақида маълумот;
5. Давлат божи тўланганлиги ҳақида;
6. Аризанинг нусхаси.
1999 йил 10 декабр. Ё.Раҳмонов
НИКОҲДАН АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ ҲАҚИДА
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни судда кўришга тайёр-лаш ФПКнинг 158-моддасига мувофиқ ўтказилади.
Тошкент шаҳар, Ҳамза туман судига
Даъвогар: Зафар Нарзуллаевич Самиев-1955 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани Кўкча-Қорабоев кўчаси, 17-уйда яшайди.
Жавобгар: Гулчеҳра Бекмуродова–1958 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Кўкча-Қорабоев кўчаси, 17-уйда яшайди.
(Никоҳдан ажратиш ҳақида)
Мен 1996 йил 20 августда Гулчеҳра Бекмуродова билан қонуний никоҳдан ўтган ҳолда оилавий турмуш қурганман, бу Тошкент шаҳ-ри, Ҳамза туманининг никоҳни қайд қилиш бўлимида расмийлашти-рилиб, 2867-рақамли никоҳ гувоҳномаси берилган. Биргаликдаги ҳаётимиз даврида 1997 йил 23 майда туғилган Жамила исмли бир нафар фарзанд кўрдик.
Юқоридаги ҳолатларни эътиборга олиб, Оила кодексининг 40-41-моддаларига асосан
Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани никоҳни қайд қилиш бўлими томонидан 1996 йил 20 августда берилган 2867-рақамли гувоҳномада қайд этилган мен ва жавобгар Гулчеҳра Бекмуродова билан ўртамиз-да тузилган никоҳ бекор қилинишини.
Шунингдек, жавобгар билан амалда ажрашганимизни ва менинг янги оила қуриганимни инобатга олиниб, ярашиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинмаслигини сўрайман.
Илова: 1. никоҳ гувоҳномаси;
2. Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
3. Турар-жойдан маълумотнома;
4. Иш жойимдан маълумотнома;
5. Тўланган бож ҳақида чипта;
6. Даъво аризасидан нусха.
1998 йил 10 октябр З.Н.Самиев
Тошкент шаҳар, А.Икромов туман судига
Даъвогар:-Жамол Саматов-1938 йилда туғилган, яшаш жойи: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Қўчқор Исоқов кўчаси, 44-уй.
Жавобгар:-Ҳаёт Саматова–1940 йилда туғилган, Тошкент шаҳар А.Икромов тумани, Фурқат кўчаси, 35-уйда яшайди.
(Никоҳдан ажратиш ҳақида)
Биз 1952 йил 10 мартда Тошкент шаҳар, А.Икромов тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идорасида никоҳ-дан ўтиб оилавий турмуш қурганмиз, у билан турмушимиздан 2 нафар фарзандимиз бор: ўғлим Тожи Саматов-1954 йилда ва қизим Раҳима Саматова-1956 йилда туғилган. 1958 йилдан бери оилавий муносабатимиз келишмай қолганлиги сабабли мен ўз уйимдан ҳеч нарса олмай чиқиб кетганман.
Фарзандларимга ўз ихтиёрим билан вояга етгунча нафақа бериб келганман. Шу сабабдан ҳам биринчи никоҳимдаги фарзандларим билан доимо учрашиб тураман, улар ҳам мендан тез-тез хабар олиб туришади.
1958 йилдан буён мен Муҳаррам исмли аёл билан турмуш қуриб, шу кунга қадар у билан оилавий турмуш қуриб келмоқдаман. Аммо Ҳаёт Саматова билан ҳанузгача никоҳимиз бекор қилинган эмас. Мана, 20 йилдан кўпроқ вақт ўтибдики, бу масала қонуний ҳал этилмаган. Мол-мулк тўғрисида ҳеч қандай даъво талабларимиз йўқ. Бизни яраштириш ҳақида фикр ҳам бўлиши мумкин эмас.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, Оила кодексининг 40-41-моддаларига асосан
Жавобгар Ҳаёт Саматова билан ўртамизда 1952 йил 10 мартда А.Икромов тумани никоҳни қайд қилиш идораси томонидан расмий-лаштирилган 2230-рақамли никоҳни бекор қилишингизни.
Илова: 1. Никоҳ гувоҳномасидан нусха;
2. Мол-мулк тўғрисида жавобгарнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат;
3. Давлат божининг тўланганлиги ҳақида чипта;
4. Даъво аризасининг нусхаси.
2000 йил 10 май Ж.Саматов
Оила қонунчилиги судларга зарур ҳолларда ажралиш тўғриси-даги ишнинг кўрилишини бошқа вақтга қолдириш ҳамда эр ва хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ҳуқуқини берди. Бу муддат даъво ишининг ҳолатларига қараб суд томонидан белгиланади, аммо Оила кодексининг 40-моддасида кўрсатилганидек, олти ойдан ошмас-лиги керак, суд бу ҳақда ажрим чиқаради.
ЭР-ХОТИННИНГ ЯРАШИШИ УЧУН МУҲЛАТ БЕРИШ ҲАҚИДА
1999 йил 19 январ Марғилон шаҳри
Фарғона вилояти, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг очиқ суд мажлисида судья Ф.М.Абаев раислигида этувчи Ф.Рўзиева котиблигида даъвогар Мурод Ғафуровнинг жавобгар Жамила Ғафуровага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрилиб, қуйидагилар
Мурод Ғафуров билан Жамила Ғафурова 1985 йилдан буён қонуний никоҳда бўлиб, оилавий турмуш даврида-1996 йилда Ботир исмли фарзанд кўрадилар.
М.Ғафуров судга даъво ариза билан никоҳдан ажратиш ҳақида мурожаат қилиб, унинг рафиқаси асоссиз равишда бошқа хотин-қиз-ларга рашк қилишини ҳамда дўстлари билан учрашса, жанжал чиқа-ришини айтиб, бундан буён эр-хотин бўлиб яшаш мумкин эмасли-гини ва бунинг учун унда ҳеч қандай ҳафсала қолмаганлигини кўрса-тади.
Жавобгар Жамила Ғофурова никоҳдан ажралишга рози эмасли-гини билдириб, эрини ҳурмат қилишини, у ўз фарзандини яхши кў-ришини, ҳақиқатан ҳам кейинги вақтларда тез-тез спиртли ичимлик-лар ичиб, маст ҳолда келадиган бўлиб қолганлигини, шу сабабли уйда жанжал чиққанлигини билдиради. Жавобгарнинг юқоридаги асосла-рига кўра суд М.Ғофуров томонидан никоҳдан ажралиш масаласига чуқур қарамасдан, ўйламай-нетмай қилинган ҳаракат деб ҳисоблайди.
Тарафларнинг баёнотларини инобатга олган суд, Оила кодекси-нинг 40-моддасига асосланиб, эр-хотиннинг яраштириш чораларини кўришни лозим топади ва бунинг учун олти ойгача муҳлат беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Суд Оила кодексининг 40-моддаси 2-қисмига ва ФПКнинг 237-моддаларига асосан
Даъвогар эр Мурод Ғафуровга жавобгар хотини Жамила Ғафуровага оилани сақлаб қолиш мақсадида никоҳдан ажратиш ҳақи-даги фикрларини қанчалик асослигини чуқур ўйлаб, мулоҳаза қилиш-лик учун олти ой муҳлат берилсин.
Источник: http://uz.denemetr.com/docs/768/index-287472-1.html?page=15
АЛИМЕНТ ТЎҒРИСИДА 4 САВОЛГА-ЖАВОБ
Алимент миқдори қандай белгиланади?
Вояга етмаган болалар таъминоти учун ота-она ўртасида ўзаро келишув бўлмаган тақдирда, суд томонидан ойлик иш ҳақи ёки умумийдаромадининг биттабола учун тўртдан бир қисми, иккита бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун яримиси миқдорида ундирилади. Тўлов тури тарафларнинг моддий ва оилавий ахволидан келиб чиқиб белгиланади.
Суммани ўзгартириш мумкинми?
Алимент тўлайдиган ота-онанинг ойлик иш хақи ёки бошқа турдаги даромад ҳисоби ўзгариб турса, суд орқали алимент миқдори ўзгартирилиши мумкин. Бунда алимент суммаситарафларнинг молиявий ахволини инобатга олган холда камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Неча ёшгача тўланади ?
Бола балоғат ёшига етгач (18 ёш) ёки вояга етмасдан туриб тўлиқ муомила лаёқатига эга эканлиги (мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланиши) суд қарори билан тасдиқланса, ёки аёлнинг бошқа никоҳга ўтиши муносабати билан боланинг насаби ўзгартирилса, (бунда бола янги оиласидагилар тарафидин фарзандликка олинган ҳисобланади) алимент тўлаш ҳаракатлари тугатилиши мумкин.
Ота-оналик ҳуқуқларининг бекор қилиниши алимент тўлашдан озод этадими ?
Ота-оналик хуқуқининг бекор қилиниши дегани бола тарбиясида у ёки бу тарафнинг иштироки таъқиқланади, деган изоҳга эга. Тарафларнинг ота-оналик хуқуқлари бекор қилинган тақдирда ҳам вояга етмаган бола таъминотихуқуқи бекор қилинмайди.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси
Источник: http://darakchi.uz/uz/35100
Минимальная сумма алиментов в узбекистане
Минимальная сумма алиментов установленная семейным кодексом в Узбекистане с 1 января 2015 года.

Виктор Вольфович, здравствуйте. В Законе нет такое понятие «установления размера алиментов семейным кодексом в Узбекистане с 1 января 2015 года». Есть общая правила.
Семейный кодекс РУз:
Статья 99. Размер алиментов, выплачиваемых родителями несовершеннолетним детям
Если нет соглашения между родителями о содержании несовершеннолетних детей, алименты на их содержание взыскиваются судом в размере: на одного ребенка — одной четверти, на двух детей одной трети, на трех и более детей — половины заработка и (или) иного дохода родителей в месяц. Размер этих выплат может быть уменьшен или увеличен судом с учетом материального или семейного положения сторон и иных заслуживающих внимания обстоятельств.
Размер взыскиваемых алиментов на каждого ребенка должен быть не меньше одной третьей части установленного законодательством минимального размера заработной платы.
Статья 140. Определение размера задолженности по алиментам
Размер задолженности по алиментам определяется судебным исполнителем исходя из размера алиментов, определенного решением суда или нотариально удостоверенным соглашением об уплате алиментов.
Размер задолженности по алиментам, уплачиваемым на несовершеннолетних детей в соответствии со статьей 99 настоящего Кодекса, определяется исходя из заработка и (или) иного дохода лица, обязанного уплачивать алименты, за период, в течение которого взыскание алиментов не производилось. В случаях, если лицо, обязанное уплачивать алименты, в этот период не работало или если не будут представлены документы, подтверждающие его заработок и (или) иной доход, задолженность по алиментам определяется исходя из размера средней заработной платы в Республике Узбекистан на момент взыскания задолженности. Если такое определение задолженности существенно нарушает интересы одной из сторон, сторона, интересы которой нарушены, вправе обратиться в суд. Суд может определить задолженность в твердой денежной сумме исходя из материального и семейного положения сторон и других заслуживающих внимания обстоятельств.
Источник: http://www.9111.ru/questions/5729683/
У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув
Мақсуда Хўжаназарова — Юнусобод тумани ИИБ аёллар масалалари бўйича инспектор. У кундан-кунга ўзбекистонлик аёлларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда: собиқ жиноятчилар, ёлғиз аёллар ва фоҳишалар Мақсуда туфайли тўғри йўлдан боришмоқда. Хизмат қийинчиликлари ва илк муваффақиятлар ҳақида ИИВ вакили Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар билан мулоқот қилди. Давлат раҳбари ташриф давомида ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш ва жиноятлар профилактикаси бўйича тизимни такомиллаштириш бўйича қатор тавсияларни берди. Президент ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида жиноятчиликнинг жойи ва тури бўйича чуқур маълумот бўлиши ва давлат идоралари, жамоат ташкилотлари мунтазам бирга ишлашини мамлакатнинг тинчлик гарови деб ҳисоблайди.

Давлат ўз навбатида ИИВ тузилмасини модернизациялаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўрмоқда. Юнусобод ИИБ бугунги кунда мутлақо ўзгарган. Баланд девор, панжаралар бу идорада энди йўқ, милиция ходимлари ва фуқаролар юзма-юз ўтириб гаплашишлари учун барча шарт-шароит ҳозирланган. Ҳатто, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон ускуналар жорий этилган. Тезкор навбатчилик қисми, профилактика бўлинмаси, тергов бўлинмаси, жиноят қидирув бўлинмаси, паспорт хизмати, психолог фаолияти, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам ва бошқа хизматлар бир жойда мужассамлашган.
Шунингдек, хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирча шунга ўхшаш амалиёт фақат Юнусободда жорий этилган. Лекин тез орада аёл испекторлар Шайҳонтоҳур ва Олмазор туманларида ҳам ўз фаолиятларини бошлашади.
Sputnik Ўзбекистон мухбири инспектор Мақсуда Хўжаназарова билан суҳбатлашиб, аёл кишининг бу каби маъсулиятли, оғир ва нозик жинс вакилларига хос бўлмаган касбда фаолият юритиши қандайлигини тушунишга ҳаракат қилди.
Мақсуда мутахассислиги бўйича юрист. У 12 йил терговчи бўлиб ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига атиги бир ой бўлган. Мақсуданинг тан олишича, у бир кун келиб иш кабинетидан узоқлашиши ва халқ ичига кириб бориб, ҳеч бир муболағасиз, фуқаролик ва ижтимоий жасоратлар кўрсатишини ҳеч қачон ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаган.
— Мақсуда, ишингиз нимадан иборат ва одатдаги иш кунингиз нимадан бошланади?
— Ўзбекистон президентининг қарорига биноан, ҳар бир маҳалла ва туманларда хотин-қизлар ишлари бўйича катта инспекторлар таъсис этилган. Менинг ҳудудим 7 та маҳаллани ўз ичига олади (20 мингдан ортиқ аёл), ва ҳар бир маҳаллада биттадан инспектор ишлайди.

Бизнинг асосий вазифамиз – жиноятчилик профилактикаси ва қайдда ёки маъмурий назоратда турган ёки муқаддам судланган аёлларни қўллаб-қувватлаш. Бу лавозимга тайинланганимга атига бир ой бўлди. Лекин бу ерда нақадар турли ва мураккаб кишилар яшашини аллақачон тушуниб етдим. Улар орасида фоҳишалар, қўшмачилар, таъқиқланган диний экстремик гуруҳларда бўлган аёллар, ёлғиз оналар, шунингдек, нотинч ва яхши оиладан бўлмаганлар ҳам бор. Фуқароларнинг шунга ўхшаш тоифаси билан иш олиб борамиз.
Биз уларнинг такроран бирор жиноятга қўл урмасликлари ва тўлақонли яхши ҳаётга қайтишлари учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз.
Менинг одатдаги иш куним ҳақида тўхталадиган бўлсак, у тезкор маълумотларни ўрганишдан бошланади. Бундан ташқари, мен ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар ишлари бўйича инспекторлар ҳамда домком ва кўча катталари билан ҳамиша алоқада бўламан. Шундан сўнг маҳаллага чиқиб, ишимни олиб бораман.
— Сиз шунча куч ва вақтингизни ажратаётган машаққатли хизматингизга турмуш ўртоғингизнинг муносабати қандай?
— (Жилмаяди) Мени тушунади. Бу учун ундан миннатдорман.
— Маҳаллаларда хотин-қизлар қўмитаси вакиллари бор, сизнинг ишингиз улар фаолиятидан нимаси билан фарқ қилади?
— Ҳа, маҳаллаларда турмуш муаммолари билан шуғулланишади, масалан, қайнона ва келин ўртасида бўлиб турадиган муаммо ва тортишувлар, ажрашиш шартлари, яқин қариндошлар ўртасидаги низоларни тартибга солишни ҳал қилишади. Аммо сўнгги пайтларда жойларда шунга ўхшаш муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун малакали, ҳуқуқий маълумотга эга мутахассислар етишмаслиги равшан бўлди.

Ҳозирда ҳар қайси маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган саволларни беришади: алиентларни қандай ундириб олиш мумкин, ажрашганда молу мулк қандай тақсимланади – квартира кимга қолади, болаларчи. Мен бой тажриба ва ҳуқуқшинослик маълумотига эга бўлган ҳолда, одамларга консултатив ёрдам ҳамда қонунчилик нуқтаи назаридан ҳар қандай саволга жавоб бера оламан.
— Мақсуда, қўлингизда бир даста қоғоз – ҳаётда янглишган аёллар рўйхати. Сиз уларни жиноятга қўл уришларига нима ундаганини ўрганиб чиқдингизми?
— Шубҳасиз, биз муаммони ҳал қилиш учун ҳар қандай аниқ ҳолатни таҳлил қиламиз. Амалиёт шуни кўрсатадики, кўпинча аёллар молиявий аҳволининг оғирлиги туфайли жиноятга қўл уришади. Эридан ажрашган, 2-3 нафар фарзанди бор ёлғиз она ёки турмуш ўртоғи ойлаб хорижга ишлашга кетиб, аммо бир тийин ҳам жўнатмаётган бир вақтда бир ўзи оиласини боқаётган аёлни кўз олдингизга келтиринг. У ахир нафақат болаларини таъминлаши, балки уларни едириб-ичириши, боғча ва мактаб пулларини тўлаш керак-ку. Шу ҳолатларда кўпчиликлари қонундан четга чиқиб, жиноятга қўл уришади.
Маҳаллалар бизга ишсизлар рўйхатини тақдим этади, биз эса бандликни таъминлаш марказларига ариза жўнатамиз. Кўп ҳолларда бу аёлларнинг бирор мутахассислиги бўлмайди, лекин ишлаш ва тайинли касбни эгаллаш истаклари бор. Биз ҳозир ҳокимият билан биргаликда тикиш ва пазандачилик курсларини ташкил қиляпмиз.
![]() |
Видео (кликните для воспроизведения). |

Мана (сурат ва ҳисоботларни кўрсатади) яқинда иккита фарзанди бор Умидага ёрдам бердик. Унинг ўзи мажруҳ, шунинг учун ҳамма жойда ишлолмайди. Лекин биз аёлнинг чиройли тўқиш қобилияти борлигини билдик. Умидани йигирилган ип билан таъминлаш учун ҳомийлар билан келишишга муваффақ бўлдик. У ўзи тўқиган молларни сотиб, даромад олиши мумкин. Мен унга маҳаллада тўқиш курсларини очишини ҳам маслаҳат бердим. Ишончим комилки, бу ҳунарни ўрганмоқчи бўлган қизлар топилади.
Бундай ёндашув ёрдам тариқасидаги маблағ ёрдамидан анча яхшироқ – инсон унинг меҳнати талабгар эканини кўради. Бу унга нафақат пул, балки қувонч ва ўз машғулотидан лаззат олиб келади.
Мен Умидани қўллаб-қувватладим ва унга фақат олға интилишини айтдим. Биз эса барча керакли ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз.
— Сиз рўйхатга олинганлар орасида енгилтак аёллар ҳам борлигини айтиб ўтдингиз. Улар билан қандай иш олиб борилади?
— Бирор муаммони ҳал қилиш учун унинг негизига назар солиш керак – нима учун бундай бўлди, қайси ҳолатлар аёлни бу ишга ундади, у қандай ҳаёт кечиради. Шунга ўхшаш аёлларнинг уйига келиб, ҳақиқий сабаб нимада эканлигини дарҳол англайсан.
Ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича турлича иш олиб борамиз. Аввалига вазиятни ўрганамиз, ундан кейин эса инсонни тўғри ҳаётга қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қиламиз.

Фоҳишалик билан шуғулланаётган қизларнинг кўпчилиги пойтахтга вилоятлардан келишган. Аксарият ҳолларда улар ота-оналарига энага, касалга қаровчи бўлиб ёки ресторанда ишлаб пул топябман, деб айтишади, ёки бўлмаса, ўқияпман, деб алдашади.
Биз биринчи навбатда шундай қизларни уйларига, оилаларига қайтаришга ҳаракат қиламиз. Агар кўнмасалар, иш бора-бора жиноий тус олса, қонун бузувчиларнинг ўзини огоҳлантиргандан сўнг бу масалани маҳалла муҳокамасига қўямиз. Фуқаролар йиғинида бу қизларнинг ота-оналарига қизлари ҳақиқатдан нима иш билан шуғулланаётгани ҳақида хабар қилишади. Қишлоқ жойларида эса, ўзингиз биласиз, ор-номус жуда кучли.
Шундан кейин кўпчилик иш топиш учун уйига қайтишга мажбур бўлади. Улар орасида кейинчалик ишлаб, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун олийгоҳга ҳужжат топширадиганлари ҳам йўқ эмас.
— Оилавий муаммоларни қандай ҳал қиласиз?
— Бизда муаммоли олилалар рўйхати бор. Улардан психолог ёки вояга етмаганлар бўйича инспектор билан биргаликда хабар оламиз. Шундай оиланинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида суҳбатлашамиз, айниқса, ажралиш хавфи ёки зўравонлик ҳолатлари гумони бўлса.

Мен ҳуқуқшунос сифатида уларнинг муаммоларини тинглашим, маслаҳат беришим мумкин, лекин психологнинг роли бошқа. Шунинг учун бундай учрашувларнинг ҳар биридан сўнг психолог менга биз хабар олган аёл хусусида тавсиялар беради, масалан, у қандай ҳолатда, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор-йўқлиги ва бошқа хусусда айтади. Шулар асосида бу вазиятда қандай ёрдам бериш кераклиги ҳақида қарор қабул қиламиз.
Шуни қайд қилмоқчиманки, бизнинг барча еттида маҳалламизда ўтган йили ва жорий йилнинг икки ҳафтаси мобайнида бирорта ҳам ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмади.
Бундан ташқари, биз ота-онаси ёки бошқа қариндошлари ишлашга кетган оилаларни алоҳида назорат остига олдик. Бу тегишлича эътибор ёки молиявий ёрдамсиз қолган аёллар ва болаларга зудлик билан ёрдам бериш мақсадида ташкиллаштирилган.
— Одамларнинг ишингизга бўлган муносабати қандай? Улар билан тил топишиш имкони бўляпдими?
— Мен сўнги бир ой ичида жуда кўп хулосалар чиқардим: инсон ўз ишини, касбини севса, у кўп нарсаларга эришиши мумкин экан. Уйма-уй юриб, одамларга оз бўлсада ёрдам берганимда, улар кўзларида жиққа ёш билан миннатдорлик билдиришади. Одамлардан кейинги пайтларда: «Наҳотки, сиз, милиция ходимлари шундай бўлишингиз мумкин?», деган гапларни жуда кўп эшитаяпман. Тан оламан, кўп йиллар давомида кабинетда ўтириб ишладим, лекин бир даста қоғоз билан ишлаш бошқа экан, халқнинг ичига кириб бориб ишлаш ва уларнинг турмуш тарзини кўриб, хулоса чиқариш бошқа экан. Биз энди халқнинг ташвиш ва муаммоларини тушуна бошладик. Мен ўзимни ҳақиқатдан фойдали инсон эканлигимни ҳис этиб, ҳатто кичик ютуқларимдан ҳам севинишни ўргандим.

— Сиз ўзбек аёлларига ҳаётнинг қийин вазиятларига тушиб қолмасликлар учун қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
— Биринчи навбатда аёлларимиз ўз фарзандларига кўпроқ вақт ажратишларини истардим. Ўзим икки фарзандни тарбиялайман, шу боис мамлакатимиз келажаги ва давлатимизнинг ижтимоий фаровонлиги ёш авлодга боғлиқ эканини жуда яхши биламан.
Агарда аёлларда муаммолар юзага келса, эшигимиз ҳамиша очиқ. Биз аллақачон йигирма тўрт соатли режимга ўтганмиз, келишсин, бизнинг мутахассисларимиз уларга ёрдам беришади. Биз бу йил рўйхатда турган ҳамма аёлларни иш билан таъминлашни, турмуш қурмаган ёки ёлғизларни турмушга беришни, энг асосийси эса улар ҳаётига соғлом муҳитни киритмоқчимиз.
Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради
Агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади
ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда uznews.uz «Норма.уз»га таяниб.
2018 йил 11 июлдан кучга кирадиган мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори кўпи билан 70%га етиши мумкин.
Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки ички меҳнат тартиб- қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.

Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади: битта болага – 1/4 (25%), иккита болага — 1/3 (33,3%), учта ва ундан ортиқ болалар учун – 1/2 (50%).
Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин, лекин ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 75%ини (ҳозир – энг кам иш ҳақининг 1/3 қисми, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тарзда битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.
Шунингдек, вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш ҳам мумкин бўлади. Бунда алимент ҳисобига кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни беришга рухсат этилади. Мазкур ҳолатда мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.
Хабарда айтилишича, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда Оила Кодексининг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишувни тузишга ҳожат бўлмайди.
Шунингдек, агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори энг кам иш ҳақининг камида 250 баравари миқдорида бўлса қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.
Источник: http://sputniknews-uz.com/society/20180112/7249462.html
Узбекистан оилавий кодекс ажралиш ва алименты

Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради

Norma.uz`нинг ёзишича, 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Меҳнат кодекси, Оила кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Алимент + ахлоқ тузатиш ишлари = иш ҳақининг 70%игача
Ҳар бир ходимдан унинг розилигидан қатъи назар муайян суммалар ушлаб қолинади. Масалан, солиқлар, интизомий жарима, ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар, улар бўйича алимент ҳам ундирилади. Умумий қоидага кўра ходимдан бир мартада энг кўпи билан унга тўланадиган иш ҳақининг 50%ини ушлаб қолишлари мумкин (МКнинг 164-моддасига қаранг).
Бу чеклов ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазони ўтаётган ходимдан алимент бўйича қарзлар ундириладиган вазиятларга дахл қилмайди. Бу ҳолатларда жазо ва алимент бўйича ундирувлар миқдори 70%га етиши мумкин, бироқ ундан кўп эмас.
Маълумот учун: ахлоқ тузатиш ишлари шахс иш ҳақининг 10%идан 30%игача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат. Агар маҳкумнинг иш жойи бўлса, жазо ўша ерда ўталади (яъни у ишлашда давом этади, иш ҳақидан эса ажратмалар амалга оширилади), агар иш жойи бўлмаса, уни ички ишлар органлари тақсимлайди.
Қуйидаги жиҳатларни инобатга олиш зарур.
Биринчидан, норма ахлоқ тузатиш ишлари қандай жиноят учун тайинланганлигини аниқлаштирмайди. Улар алимент тўлашдан бўйин товлаш оқибати (ЖКнинг 122, 123-моддалари) каби шундай жазони назарда тутадиган ҳар қандай бошқа жиноятнинг оқибати бўлиши мумкин. Масалан, инсон безорилик учун ҳукм қилинган ҳамда унга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган, бир вақтнинг ўзида у алимент тўловчи ҳисобланади. Ушлаб қолишлар тўғрисидаги янги қоида бу ҳолатда ҳам ишлайди.
Иккинчидан, кўриб чиқилаётган нормада аниқ кўрсатилган: 70% – бу икки турдаги ажратмаларни энг кўп жами ушлаб қолиш:
ахлоқ тузатиш ишлари бўйича – 10%дан 30%гача, суд ҳукми ва ижро ҳужжатида кўрсатилади;
алимент бўйича – миқдор ижро ҳужжатида кўрсатилади.
Бироқ, ушбу ажратмалардан ташқари ходимдан мажбурий тартибда солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳам ушлаб қолинади. Бундан ташқари, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 30%игача (ёки Ички меҳнат тартиботи қоидаларига биноан 50%игача) жарима тайинлаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, ходимнинг иш ҳақидан умумий ушланмалар миқдори 70%дан ошади.
Битта бола учун алимент – ЭКИҲнинг 75%идан кам эмас
Болалар таъминоти учун алимент ота-она иш ҳақининг ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорларини ташкил этади:
битта болага – 1/4 (яъни 25%);
иккита болага – 1/3 (33,3%);
учта ва ундан ортиқ болалар учун – ярми (яъни 50%).
Суд муайян ҳолатларда бу миқдорларни камайтириши мумкин. Бироқ, ундириладиган алиментнинг энг кам миқдори ҳар бир бола учун ЭКИҲнинг 75%ини (ҳозир – ЭКИҲнинг 1/3, яъни 33%дан камроқ) ташкил этади. Шу тариқа, битта бола учун ҳар ойда тўловларнинг қуйи чегараси тахминан 2,25 марта оширилади.
Алиментни “манфаатли” тўлашга рухсат берилди
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментни бола вояга етгунча бўлган бутун даврга (яъни 18 ёш) олдиндан тўлаш мумкин. Бу ҳолатда кўчмас, кўчар мулкни ёки бошқа қимматли ашёларни алимент ҳисобига беришга рухсат этилади. Бу мол-мулк (ашёлар) учун гаров шартномаси тузилади.
Ушбу механизм алимент тўловчилар ҳаётини сезиларли даражада осонлаштиради:
1) агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса – чет давлатга чиқишда ОКнинг 145-моддаси билан кўзда тутилган келишув тузилиши зарур эмас.
2) агар алимент олдиндан тўланган ёки улар тўлови таъминоти учун гаров шартномаси тузилган бўлса ва гаров миқдори камида ЭКИҲнинг 250 баравари миқдорида бўлса – қарздорнинг мамлакатдан чиқишига нисбатан чеклов олиб ташланади.
Юқорида кўрсатилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 11.07.2018 йилда кучга киради.
Источник: http://asr.uz/29120/
СВЫШЕ 1,8 ТЫСЯЧ УГОЛОВНЫХ ДЕЛ О НЕУПЛАТЕ АЛИМЕНТОВ ОТКРЫТО В УЗБЕКИСТАНЕ

Борьба с неплательщиками алиментов сегодня разворачивается на новом уровне — с привлечением широкой общественности и правоохранительных структур: столичный хокимият в эти дни совместно с рядом организаций, среди которых суды, Министерство труда Республики Узбекистан, правоохранительные органы, фонд «Махалля» и др., принимает целый комплекс мер по эффективной борьбе с неплательщиками.
О старой проблеме и новых путях ее решения рассказали специалисты уполномоченных ведомств.
Сотрудник юридической службы хокимията г. Ташкента Саид ГУЛЯМОВ:
— По итогам прошлого года в столице зафиксировано 21 900 дел, связанных с принудительной выплатой алиментов. При этом за первые три месяца в виртуальную приемную Премьер-министра (ныне Президента Республики Узбекистан) поступило 688 заявлений о невыплате алиментов. В связи с этим был принят документ, согласно которому госорганы и общественные организации направляют совместные действия как на материальное обеспечение родителями несовершеннолетних детей, так и детьми престарелых родителей. Если раньше этим занимались только судебные исполнители, испытывая определенные сложности в поиске, трудоустройстве и принуждении алиментщиков к выплате положенных денежных средств, то теперь к ним подключатся представители ряда ведомств.
— Как будет работать этот социальный механизм?
— Главная причина, по которой не платит алиментщик, — отсутствие у него работы и, следовательно, стабильного заработка. Значит, его необходимо трудоустроить. Таким образом, подразделения Министерства труда Республики Узбекистан берут на себя функцию контроля за обеспечением алиментоплательщиков рабочими местами, передачей судоисполнителям всех имеющихся вакансий для принудительного устройства безработных алиментщиков. Правоохранительные органы и сходы граждан (в простонародье именуемые махаллинскими комитетами) тоже будут способствовать поиску неплательщиков.
Почты г. Ташкента имеют право предлагать алиментщикам выплачивать необходимые суммы посредством пластиковых карточек. Кроме того, Комитет женщин Узбекистана и его отделения в городах и районах возглавляют рабочую группу, получая отчеты и координируя действия органов общественного контроля, обращаясь в случае невыполнения необходимых мер в вышестоящие инстанции. Помимо этого, планируется использовать методику общественного порицания: граждан, которые не желают трудиться для своих детей (или родителей), будут осуждать на общественных собраниях махаллинского комитета. Думаю, никто не захочет такого позора.
— Какую роль играет хокимият г. Ташкента в решении данного вопроса?
— Хокимият г. Ташкента в силу своих полномочий в соответствии с Законом Республики Узбекистан «О государственной власти на местах» постарался консолидировать все органы управления в одну команду и объединить усилия отдельных ведомств для решения проблемы.
— Заставить платить алименты — это хорошо, но как быть тем, кто остается без жилья после развода?
— Действительно, 90% женщин оказывается после развода на улице. Поэтому планируется внести дополнения о рассмотрении ряда сопутствующих вопросов при расторжении брака. Теперь при разводе судьям предлагается сразу решать вопрос о том, где будут проживать жена и дети, с кем из родителей останутся несовершеннолетние отпрыски, какая сумма будет назначена на их содержание в качестве алиментов и т.п. Если супруг не может предоставить им отдельную квартиру или дом, то в соответствии со ст. 32 Жилищного кодекса Республики Узбекистан рассматривается вариант о принудительном подселении супруги с детьми на жилплощадь мужа.
О примирении сторон
— Где происходит наибольшее количество разводов — в городах или селах?
— Столичный регион по-прежнему лидирует по числу разводов. В связи с этим сейчас разрабатывается ряд нормативно-правовых актов, в том числе внесение поправок в Семейный кодекс Республики Узбекистан (далее СК), предполагающих многократное увеличение госпошлины за бракоразводный процесс. Активизирована работа так называемых примирительных комиссий, созданных при сходах граждан в Ташкенте, опыт которых насчитывает уже сотни случаев примирения разводящихся пар. В частности, за первые 11 месяцев прошлого года комиссии, где работают опытные психологи и юристы, помогли предотвратить 1012 разводов семей, в которых воспитывается 1361 ребенок.
— Насколько будут действенны эти меры?
— Мы надеемся, что положительные результаты дадут о себе знать в ближайшее время.
И все-таки судоисполнители были и остаются главным звеном в борьбе с уклоняющимися от уплаты алиментов на детей. Каково их видение сегодняшней проблемной ситуации?
На вопросы отвечает заместитель директора судебного департамента Толиб ОРЗИЕВ.
— Существует ли статистика дел о неуплате алиментов?
— За 2016 год по республике было зарегистрировано 227 719 таких дел, из них 99% — случаи, когда жены подают в суд на мужей — такова тенденция. Хотелось бы отметить, что из вышеуказанного числа было всего 3 факта подачи иска на детей от родителей за неуплату алиментов. К концу 2016 года в производстве осталось 128 843 дела, 1883 из которых носят уже уголовный характер.
— Как определяется размер задолженности по алиментам?
— Удержание алиментов производится из всех видов доходов, полученных на территории Республики Узбекистан и за ее пределами в денежном или натуральном выражении. Если лицо, обязанное уплачивать алименты, по каким-то причинам перестало это делать, следует принудительное взыскание. В расчет берется доход за период, в течение которого не осуществлялись выплаты. На одного ребенка выплата составляет 25% от суммы дохода на двоих — 33%, на троих и более — 50%. В случаях, если лицо, обязанное уплачивать алименты, в этот период не работало, или отсутствуют документы, подтверждающие его доход, задолженность по алиментам определяется исходя из размера средней заработной платы в Узбекистане на момент взыскания задолженности.
— Каковы же могут быть последствия?
Уголовно-правовая ответственность наступает согласно ст. 122 Уголовного кодекса Республики Узбекистан. Основанием для которой является уклонение от уплаты алиментов. В отношении неплательщиков примут определенные меры. Например, введут ограничения на выезд из страны, направляется требование по месту его работы, обращается взыскание на имущество. Неплательщиков алиментов могут и лишить свободы. Уголовное преследование и судимость могут мотивировать нерадивого родителя на исполнение своих обязательств.
— А если ответчик проживает за пределами Узбекистана, в частности, в Российской Федерации?
— В соответствии с Конвенцией о правовой помощи и правовых отношениях по гражданским, семейным и уголовным делам (г.Минск, 22 января 1993 года) решение суда по гражданским делам Республики Узбекистан признается и разрешается его исполнение на территории Российской Федерации полномочным судом (Россия), и исполнительным лист направляется органу принудительного исполнения по месту проживания должника.
— Можно ли подать на алименты, находясь в браке?
— Дело в том, что сама по себе выплата алиментов никак не связана с фактом расторжения брака: алименты — форма содержания лица, которое имеет на это право. Поэтому иск об их взыскании может быть подан и до расторжения брака на основании ст. 96 СК: «Родители обязаны содержать своих несовершеннолетних детей. С родителей, не выполняющих обязанности содержать несовершеннолетних детей добровольно, производится взыскание алиментов по решению суда или судебному приказу».
— Сегодня в работу по борьбе с неплательщиками включаются общественные организации, правоохранительные органы и другие ведомства. Облегчит ли это работу судоисполнителей?
— Это значительно облегчит работу судебных исполнителей, повысит эффективность взыскаемости алиментов, предупредит поступление новых исполнительных документов о взыскании. Повысит ответственность должников, в том числе посредством общественного влияния.
Источник: http://darakchi.uz/ru/24888
Хеч каерда ишламайман, канча алимент тулайман?
Ассалому алейкум. Мени саволим-мен хеч каерда ишламайман, суд менга хар
ойлик иш хаккидан туртдан бир кисми деб алимент чикариб берди. Хеч каерда ишламайман, канча алимент тулайман?

Уз.Рес. Оила кодекси
99-модда. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига тўлайдиган алимент микдори
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш хакида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг хар ойдаги иш хаки ва (ёки) бошка даромадининг бир бола учун — тўртдан бир кисми; икки бола учун — учдан бир кисми; уч ва ундан орти? бола учун — ярмиси микдорида ундирилади. Бу тўловларнинг микдори тарафларнинг моддий ёки оилавий ахволини ва бошка эътиборга лойик холатларни хисобга олган холда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Хар бир бола учун ундириладиган алимент микдори конун хужжатлари билан белгиланган энг кам иш хакининг учдан бир кисмидан кам бўлмаслиги керак.
Алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш хаыи ва (ёки) бошка даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир кисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти булмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш хаыи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент микдори хар ойда пул билан тўланадиган катъий суммада белгиланиши мумкин.
![]() |
Видео (кликните для воспроизведения). |
Источник: http://www.9111.ru/questions/7539824/

Юрист с рабочим стажем более 28 лет.